إعدادات العرض
исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман
исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Wolof Soomaali Français Oromoo Azərbaycan Tagalog Українська தமிழ் bm Deutsch ქართული Português Македонски Magyar Lingala Русский 中文الشرح
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу хабар бермоқдалар: «Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганларида туяга минган одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлади. Кейин: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?!», - деб сўради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави, оппоқ юзли одам», - деб жавоб бердилар. У одам: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сени эшитдим, саволингни беравер», -дедилар. Ҳалиги одам: «Мен Сизга савол бераман. Саволларни ҳам қаттиқ бераман. Менга аччиғингиз келмасин!», - деди. Яъни, мендан ғазабингиз чиқмасин, ва ҳафа ҳам бўлманг! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам«Нимани хоҳласанг сўрайвер», - дедилар. «Сизнинг ва Сиздан аввал ўтганларнинг Рабби номига онт ичиб сўрайман, Аллоҳ сизни бутун башариятга пайғамбар қилиб жўнатдими?!», - деди ҳалиги одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг тўғри эканини тасдиқлаб: «Аллоҳга қасам, ҳа шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳ номига онт ичиб сурайман, Аллоҳ Сизга бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишимизни буюрдими?!». Яъни фарз намозлар ҳақида сурамоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?», - деб сўради. Яъни, рамазон ойида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. Зимом ислом динини қабул қилди ва Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламга қавмини Ислом динига даъват қилишини айтиб, ўзини «Саъд бин Бакр қабиласига мансуб Зимом ибн Саълаба»,- дея таништирди.فوائد الحديث
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарликлари. Чунки, келган одам саҳобалар даврасида ўтирган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни саҳобалардан ажрата олмади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли аҳлоқи ва юмшоқлик билан берган жавоблари. Зеро юмшоқлик билан берилган жавоб, даъватни қабул қилиш омилларидан биридир.
Мадомики, камситиш қасд қилинмас ва ўзи рози экан, бировни оқ ёки қизил рангли, узун ёки бўйи паст дея таърифлашнинг жоизлиги.
Кофирнинг, бирон эҳтиёжи бўлгани маҳал, масжидга киришининг жоизлиги.
Юқоридаги ҳадисда ҳаж тилга олинмади. Чунки у одам келганида, ҳаж ҳануз фарз қилинмаган эди.
Саҳобаларнинг одамларни Ислом динига даъват қилишга ошиқликлари. Чунки Зимома разияллоҳу анҳу Ислом динини қабул қилиши биланоқ қабиласини даъват қилишга рағбат қилди.