Азонни эшитасанми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деган эди, У зот: «Унга жавоб бер», дедилар

Азонни эшитасанми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деган эди, У зот: «Унга жавоб бер», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир кўр киши келиб: «Расулуллоҳ, мени масжидга етаклаб борадиган киши йўқ», деди ва уйида намоз ўқишга рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга рухсат бердилар. У ортига бурилгач, уни чорладилар ва: «Азонни эшитасанми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деган эди, У зот: «Унга жавоб бер», дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жамоатга келмасликка рухсат олиш учун бир кўр киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, беш вақт намозда мени қўлимдан тутиб масжидга олиб келадиган киши йўқ», – деди. Унга рухсат бердилар. Қайтаётганда чақирдиларда: «Намоз азонини эшитасанми», – дедилар. У: «Ҳа», – деди. Шунда У зот: «Унда унга жавоб бер! (яъни кел)», дедилар.

فوائد الحديث

Жамоат намозининг вожиб бўлиши; Чунки рухсат фақат вожиб ва мажбурий нарсалар учун бўлади.

Азонни эшитган одамга «Жавоб бер», деган сўзлари жамоат намозининг вожиблигига далолат қилади. Чунки аслида буйруқ вожибни ифода қилади.

التصنيفات

Жамоат намозининг фазли ва аҳкомлари