Бировга зарар бериш ҳам, бировдан зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар берса Аллоҳ унга зарар беради. Ким ишни қийинлаштирса, Аллох унга қийинлаштиради» – дедилар

Бировга зарар бериш ҳам, бировдан зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар берса Аллоҳ унга зарар беради. Ким ишни қийинлаштирса, Аллох унга қийинлаштиради» – дедилар

Абу Саид Ал-Худри разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировга зарар бериш ҳам, бировдан зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар берса Аллоҳ унга зарар беради. Ким ишни қийинлаштирса, Аллох унга қийинлаштиради» – дедилар.

[Бу ҳадисни саҳиҳ даражасига кўтарадиган ривоятлари бор] [Дорақутний ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда зарарнинг барча тури ва унинг барча кўринишини инсон ўзидан ва бошқалардан даф қилиши керак эканини баён қилмоқдалар. Киши ўзига зарар бериши мумкин бўлмагани каби бошқаларга ҳам зарар бермаслиги лозим. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш жоиз эмас. Чунки, ёмонлик, ёмонлик билан даф қилинмайди. Фақатгина (шариат асосида) қасос олиш бундан мустаснодир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларга зарар берган инсонга зарар етиши ва инсонларнинг ишларини қийинлаштирган кишининг иши қийинлашишини баён қилдилар.

فوائد الحديث

Жазо бераётганда керагидан ортиқ жазо беришдан қайтариш.

Аллох бандаларини, уларга зиён бўладиган ишга буюрмаган.

Сўз, харакат ёки бир нарсани тарк қилиш билан зарар бериш ҳаромдир.

Жазо, қилинган ишга яраша бўлади. Ким бошқаларга зарар берса, Аллох унга зарар беради. Ким (бошқалар ишини) қийинлаштирса Аллоҳ (унинг ишини) қийинлаштиради.

Шариатнинг қоидаларидан: «Зарар йўқ қилиниши керак». Шариат зарарни ўз ҳолича ташлаб қўймайди, балки уни бартараф этишга ҳаракат қилади.

التصنيفات

Фиқҳий ва усулий қоидалар