إعدادات العرض
Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар
Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар.
[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە සිංහල தமிழ் ไทย دری Fulfulde Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan ქართული тоҷикӣ bm Malagasy Македонскиالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлганларни сўкиш ва обрўларини тўкиш ҳаром ва ёмон хулқ эканини хабар бердилар. Чунки улар солиҳ ёки ёмон амалларининг мукофот ёки жазосига етдилар ва шу билан бирга бу сўкиш уларга етмаслигини, балки тирикларга азият беришини хабар бердилар.فوائد الحديث
Ҳадис ўлганларни сўкиш ҳаром эканлигига далилдир.
Ўлганларни сўкишни тарк этиш ва тирикларнинг ҳис туйғусини риоя қилиш, халқ ичидаги ўзаро душманлик ва ёмон кўришдан сақлайди.
Ўликларни сўкишдан қайтаришнинг ҳикмати шуки: улар қилган амалларининг жазоси ёки мукофотига етиб бўлдилар. Сўкиш фақат уларнин яқинларига зарар беради холос.
Инсон фойдасиз бўлган ишни айтмаслиги лозим.