Барчангиз бир амирнинг атрофига жипслашиб турган ҳолингизда бир киши келиб, бирлигингизни бузишни ва жамоатингизни ажратишни хоҳласа, уни ўлдиринглар!

Барчангиз бир амирнинг атрофига жипслашиб турган ҳолингизда бир киши келиб, бирлигингизни бузишни ва жамоатингизни ажратишни хоҳласа, уни ўлдиринглар!

Арфажа разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Барчангиз бир амирнинг атрофига жипслашиб турган ҳолингизда бир киши келиб, бирлигингизни бузишни ва жамоатингизни ажратишни хоҳласа, уни ўлдиринглар!»

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда агар мусулмонлар бир ҳоким остига бир жамоа бўлиб йиғилсалар, сўнгра бирор киши ҳукм талашиб ёки мусулмонларни жамоаларга бўлиш учун келса, уни ёмонлигини даф қилиш ва мусулмонларни қонини сақлаш учун уни ман қилишлари ва урушишлари вожиб бўлишини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Мусулмонлар ўз бошчиларига маъсият бўлмаган ўринда қулоқ солиб итоат қилишлари лозим. Уларга қарши чиқиш ҳаром.

Мусулмонлар амири ва жамоасига қарши чиққан инсоннинг насаби ва шарафи қанча улуғ бўлса ҳам, унга қарши урушилади.

Бирдамликка ундаб, бўлиниш ва ихтилофни йўқ қилиш.

التصنيفات

Халифа ва амирларга қарши чиқиш