Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир

Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир

Абу Бакроҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир»,– деганларида мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу-ку қотил, ўлдирилганнинг айби нима?»,- дедим. У зот: «Чунки у ҳам шеригини ўлдирмоқчи бўлган эди»,– дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қачон икки мусулмон бир-бирини ўлдириш учун қилич кўтарсалар ва бири иккинчисини ўлдирса, иккаласи ҳам дўзахга киришини хабар бердилар. Қотилку маълум, аммо ўлдирилган дўзахга нима учун тушганини саҳобалар тушина олишмади, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у биродарини ўлдиришга ҳарис бўлгани учун дўзахда дея хабар бердилар. Чунки у ўзи ўлиб қолмаганда шеригини ўлдирган бўлар эди.

فوائد الحديث

Ким маъсиятни қилишга ошиқса ва сабабларни бажарса, лекин маъсиятни қила олмасада жазога йўлиқади.

Мусулмонлар бир-бири билан уруш қилишидан қаттиқ қайтариш ва шу сабабдан дўзахга тушишидан огоҳлантириш.

Бир мусулмон иккинчи мусулмонни ҳақ билан ўлдирса бу ҳадис остига кирмайди. Масалан, золим ва фасодчи мусулмонларга қарши урушишлик.

Кабира гуноҳни қилиш билан одам кофир бўлмайди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилич кўтарганларни мусулмон деб атадилар.

Икки мусулмон бир-бирини қандай услубда ўлдирса ҳам, дўзахга киради. Бу ерда қиличнинг зикр қилиниши мисол қаторида холос.

التصنيفات

Қалб амаллари, Маъсият оқибати