إعدادات العرض
Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар
Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар.
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە සිංහල ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan bm ქართული Македонскиالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ бандаларнинг ташқи кўринишларига (чиройликми хунукми, каттами кичикми, касалми соғми) қарамаслигини баён қилдилар. ва шу билан бирга бойликларига ҳам (кўпми озми) қарамаслигини баён қилдилар. Яъни, Аллоҳ бандани бу нарсалар учун ҳисоб китоб қилмайди. Нега сен фалончидан бой бўлмадинг нега сен чиройлироқ бўлмадинг демайди. Балки, инсонларнинг қалбларида – тақво, яқийн ва холислик борми ёки риё ва сумъа борми – шу нарсаларга қарайди. Уларнинг амалларига қарайди – тўғрими хатоми – сўнгра шунга қараб мукофот ёки жазо беради.فوائد الحديث
Қалбни ислоҳ қилишга эътибор беришлик ва уни барча ёмон нарсалардан тозаламоқ.
Қалб ихлос ила, амал эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ила ислоҳ бўлади. Аллоҳ таоло эътиборга оладиган нарса шу иккисидир.
Инсон моли, чиройи, жисми ва шу дунё матолари ила мағрурланмаслиги лозим.
Ички кўринишига эмас, балки фақат ташқи кўринишига эътибор беришдан огоҳлантириш.