إعدادات العرض
Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга…
Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил
Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу уйимда бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил».
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە සිංහල ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली тоҷикӣ Oromoo Wolof Soomaali Malagasy Български Українська Azərbaycan ქართული bm Македонскиالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким умматнинг бирор ишига бошлиқ бўлган бўлса, у бошлиқлик – хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, хоҳ оммавий хоҳ жузъий – сўнгра одамларга машаққат тўғдирса мулойим бўлмаса, унга ҳам шафқат қилмагин, қийинлаштиргин деб дуоибат қилдилар. Ва дуоларида давом этиб ким уларга мулойим бўлиб, ишларини енгиллаштирса, унга ҳам шафқат қилишини ва ишларни осон қилишини сўрадилар.فوائد الحديث
Ким мусулмонларга бошлиқ бўлса, қўлидан келгунча уларга мулойим бўлмоғи лозим.
Жазо амалнинг жинсидандир.
Нима мулойимлик ва нима машаққат эканини Қуръон ва суннат тарозиси ўлчайди.